Юртимда баҳор

Юртимда баҳор

Қаҳратоннинг заҳри кетиб, табиат уйғонаётган шу кунларда қуёш нури, илиқ ҳаво танага хуш ёқади. Шабада шивири қалбимизда баҳор соғинчини уйғотиб юборади гўё. Шоиру ҳофизлар куйлаган, барчамиз интиқиб кутган Наврўзи олам ташрифига саноқли кунлар қолди.
Наврўз – энг қадимий, асл миллий ва энг ардоқли байрамимиздир. Маъно-мазмуни ва фалсафаси билан ҳаётимизга жо бўлган Наврўз яшариш ва янгиланиш палласи, шарқона янги йил дебочаси, боқий қадриятлар айёмидир. Айни кунларда бутун юртимизда Наврўзи оламни улкан шодиёналар билан кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 мартдаги “2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришхайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги 136-Ф-сонли Фармойишига асосан туман Мактабгача таълим бўлими ҳамда барча мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари томонидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш олиб борилди.











скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH